06.09.2021

Бугун, 06.09.2021 йил куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси академик лицейида янги 2021-2022 ўқув йили очилиши муносабати билан тантанали маросим ўтказилди.

   Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори Иброхим Собирович Усмонов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Халқаро муносабатлар ва ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Мухтор Махмудович Назиров, академик лицей раҳбарияти ва педагог ходимлари иштирок этишди. 

Тантанали маросимни Ўзбекистон Республикаси давлат мадхияси ижросидан сўнг, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори И.Усмонов ўз табрик сўзлари билан очиб берди. Кейинги табрикни Академик лицей фахрий устози араб тили фани ўқитувчиси Нўмонхўжа Усмонов давом эттириб, барчага эзгу тилакларини билдирди. Шундан сўнг, Академик лицей директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Сайёра Мухитдинова сўзга чиқиб барчани янги 2021-2022 ўқув йили билан табриклаган ҳолда, ўқув жараёнлари ҳақида қисқача тушунча бериб ўтди. Тадбир давомида Академик лицей директорининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Наримон Ибрагимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 26 августдаги № 370- сонли буйруғи билан таништирди ва барча гуруҳларда биринчи машғулот Мустақиллик дарслари билан бошланишини таъкидлади. Тадбир сўнгида араб тили фани ўқитувчиси Н.Усмонов янги 2021-2022 ўқув йилини кўтаринки руҳда бошлаш учун Яратгандан сўраб, дуо қилди.

Гуруҳларда Мустақиллик дарсларини Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Халқаро муносабатлар ва ижтимоий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси М.Назиров ўзининг тайёрлаган маърузалари ва материаллари бошлаб берди. Шундан сўнг, гуруҳ мураббийлари мустақиллик дарсларини давом эттиришди.

Izoh qoldirish

Izohlar

11.09.2021 15:32
Omad