18.03.2021

ҲАР КУНИНГ БЎЛСИН НАВРЎЗ" шиори остидаги маънавий-маърифий байрам тадбири

Наврўз – яшнаш, яшариш байрами, табиатнинг уйғониши билан боғлиқ янги куннинг бошланишидир. 21-март кеча ва кундуз тенглашган кун – Янги йил, яни Наврўз байрами сифатида Шарқ халқлари томонидан кенг нишонланади. У деҳқон учун экин-тикин ишларининг бошланиш палласи ҳисобланади. Ота-боболаримиз, буви-момоларимиз бу байрамни нишонлаб, турли-туман, ранг-баранг удум ва маросимлар ўтказишган.

 

Қадимда аждодларимиз Наврўз кунлари қишки манзиллари – қишлоқлардан ёзги меҳнат ва ҳордиқ масканларига кўчиб ўтишган. Далаларда баҳорги экин-тикин ишлари бошланиб кетган. Деҳқонлар ерга қўш солишган. Жамоа-жамоа бўлиб, ҳашарлар уюштиришган. Ўтган аждодлар руҳи ёд қилинган. Оммавий равишда меъвали, манзарали дарахтлар ўтқазилган. Далаларда, ёзлоқларда Наврўз – янги йил, янги ҳаёт қайнаган.

Аждодларимиз Наврўз байрамига атаб махсус кийимлар тикишган ва уларни кийиб, байрам қилишган. Наврўз таомлари ҳам ўзига хос бўлган. Улар орасида, айниқса, сумалак, ҳалим тайёрлаш ананавий тусга кирган. Бу байрамда болаларнинг иштироки жуда фаол бўлган. Улар Наврўз байрамида турли оммавий байрам ўйинлари ўйнаганлар. От ўйин, чиллак, қўғирчоқ, тошўйин, лапар айтиш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, бўй қизлар сумалак пишириш маросимида фаол иштирок этиш учун анча илгарироқ тайёргарлик кўришган.

Izoh qoldirish

Izohlar