18.07.2021

e'lon

⚡️АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН ЎҚУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

🔙 Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди.

📅 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши  жорий йил сентябрь ойининг биринчи яримида режалаштирилмоқда.

✔️ Ушбу тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайти edu.uz ҳамда @eduuz телеграм канали орқали эълон қилинади.

Izoh qoldirish

Izohlar