15.06.2021

Бугун, 15 июн куни бизнинг Академик лицейда жорий ўқув йили мавсуми якунига етиб, сўнгги қўнғироқлар чалинди.

Бугун, 15 июн куни бизнинг Академик лицейда жорий ўқув йили мавсуми якунига етиб, сўнгги қўнғироқлар чалинди. Битирувчи ўқувчилар эса, 2 йил таълим олган жонажон даргоҳлари билан хайрлашиб ўз диплом ва сертификатларига эга бўлишди.
Азиз битирувчилар!
Бугун сизларнинг ҳаётингизда энг қувончли кун. 2 йил мобайнида бир партада ёнма-ён ўтирган, бир оила аъзоларидек бўлиб қолган курсдошларнинг ҳар бири эртадан бошлаб ўзининг шахсий ҳаётини қуришга киришади. Кимдир таҳсилни олий ўқув юртида давом эттирса, яна кимдир ҳалол меҳнати билан оиласига қанот бўлади.
Қаерда бўлманг, лицейимиз партасида олган билимларингиз сизга қўл келишига, келгусида уларни янада мустаҳкамлаб боришингизга умид қиламиз. Ватанимиз ривожи учун ўз ҳиссангизни қўшишингизга ишонамиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, иш ва ўқишларингизда каттадан-катта муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман!
Лицей даргоҳидаги сўнгги, мустақил ҳаёт йўлингиздаги илк қўнғироғингиз муборак бўлсин! Билим олишда ҳамиша давом этинг!”

Izoh qoldirish

Izohlar