25.05.2021

Академик лицейда якуний давлат аттестация синовлари бошланди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси академик лицейида 2020-2021 ўқув йили битирувчиларини якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 3 декабрдаги қарори ҳамда Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 21 апрель кунидаги 190-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган синов имтиҳонлари ўрнатилган тартибда ҳаққоний, адолатли, талаб даражасида ўтказилди. 

Унда 2020-2021 ўқув йилининг ўқув режа ва дастурлари ҳамда ҳар бир фанга ажратилган соатларни тўлиқ бажарган академик лицей битирувчилари билим, малака, кўникма даражаларини синовдан ўтказишди. 

Якуний давлат аттестация жараёнларини Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда Академия қошида тузилган Жамоатчилик кенгаши аъзолари назорат қилиб борди.

 

Izoh qoldirish

Izohlar