11.05.2021

Лицей кенгаши

Лицей кенгаши Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011-йил 3 декабрдагн 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ўқув юртининг Илмий кенгаши тўғрисидаги намунавий низом”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 28-февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 181-сон қарори 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 2-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28-февралдаги 181-сон қарори ижроси тўғрисида”ги 214-сон ва 2019-йил 1-апрелдаги “Вазирликнинг айрим буйруқларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 296-сон буйруқларига мувофиқ киритилган ўзгартиришларга мувофиқ тайёрланган низом асосида ташкил этилади. 
Кенгаш таркибига университет ректори, проректорлар, кенгаш илмий котиби, факултетлар деканлари, университет таркибига кирувчи мустақил ташкилот ва тармоқлар раҳбарлари, мутахассис чиқарувчи айрим кафедралар мудирлари, ҳарбий кафедра бошлиғи, университетнинг айрим бўлим бошлиқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, университет ҳуузуридаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш минтақавий маркази бошлиғи, университет қошидаги академик лицей директори ва университет катта юрисконсулти ўз хизмат лавозимлари бўйича киритилади. Бундан ташқари, кенгашнинг бошқа аъзолари факултетларнинг умумий мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар. Университет кенгашининг ваколат муддати 5 йил. Кенгашнинг мақсади университет жамоасининг интеллектуал салоҳияти, илмий, педагогик ва бошқа имкониятларини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизимини ривожлантириш ҳақидаги Қарорлари, фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва кўрсатмаларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат. Кенгаш мажлислари режа асосида ўтказилади ва баённома билан расмийлаштирилади. Баённомалар кенгаш раиси ва кенгаш илмий котиби томонидан имзоланади. Кенгаш қарорлари университет ректори томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.

 

Izoh qoldirish

Izohlar