11.05.2021

Академик лицей

Академик лицей Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 6-майдаги 224-сонли қарорига асосан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети ректорининг 2000-йил 20-июндаги 01-25-сонли буйруғига асосан Тошкент ислом университети қошидаги академик лицей мақоми берилган.

Академик лицей 2018-йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018-йил 16-апрелдаги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 22-июндаги “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб қувватлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон халқаро ислом академияси тузилмаси таркибига киритилиб, Ўзбекистон халқаро ислом академияси академик лицейи номи берилган.

Академик лицей янги турдаги ўқув муассаси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ, Давлат таълими стандартларига мос равишда фаолиятини кўрсатади.


Академик лицей манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани,Самарқанд дарвоза кўчаси 60-уй;


Ҳозирги вақтда лицейда 264 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда ва уларга 30 га яқин малакали ўқитувчилар таълим бермоқда. Шу билан бирга, таълим жараёнига   Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари жалб қилинган.

Лицейда “Аниқ фанлар”, “Ижтимоий-гуманитар” ва “Хорижий филология” йўналишлари бўйича чуқур билим олиш учун барча шароитлар яратилган. Ўқув хоналари замонавий ўқув-техник воситалари билан жиҳозланган.

Дарслар турли фанларга ихтисослашган хоналарда замонавий педагогик технологиялар асосида олиб борилади. Барча ўқув хоналари компютер, видеопроектор ва телевизорлар билан жиҳозланган.

Ўқувчи ёшларнинг мустақил таълим олишлари учун академик лицей ахборот ресурс марказида етарлича ўқув ва бадиий адабиётлар ҳамда электрон нушалари мавжуд.

Академик лицейда доимий равишда ўқувчи ёшларни халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари ва тарихига бўлган ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган бир қатор тадбирлар ўтказилиб борилади.

Izoh qoldirish

Izohlar